Sura 4 · Para 5

An-Nisa · 4:131

وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۗ وَلَقَدْ وَصَّيْنَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَإِيَّاكُمْ أَنِ اتَّقُوا اللَّهَ ۚ وَإِنْ تَكْفُرُوا فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ غَنِيًّا حَمِيدًا

131. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик. Агар кофир бўлиб кетсангизлар (Аллоҳга ҳеч бир зарар етказа олмайсизлар). Зеро, осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақтовга сазовор бўлган Зотдир.

Tafsir

Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма нарса ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Яҳудийлар ва насоролар каби аҳли китоблардан ҳам, сизлардан ҳам Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш борасида аҳд олдик. Шу аҳдга вафо қилмасангиз, фақат ўзингизга зарар қиласиз. Зеро, осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир ва У сизларнинг тоат-ибодатингиздан ҳам, ҳамма махлуқотлардан ҳам беҳожат ҳамда барча сифатларию амалларида мақтовга лойиқ Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing