Sura 4 · Para 5
An-Nisa · 4:126
وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ مُحِيطًا
126. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳамма нарсани иҳота қилгувчи бўлган Зотдир.
Tafsir
Осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. Аллоҳ Ўзининг илми, тақдири ва тадбири билан ҳамма-ҳамма махлуқотларини қамраб олгандир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing