Sura 4 · Para 5
An-Nisa · 4:113
وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكَ وَرَحْمَتُهُ لَهَمَّتْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ أَنْ يُضِلُّوكَ وَمَا يُضِلُّونَ إِلَّا أَنْفُسَهُمْ ۖ وَمَا يَضُرُّونَكَ مِنْ شَيْءٍ ۚ وَأَنْزَلَ اللَّهُ عَلَيْكَ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَكَ مَا لَمْ تَكُنْ تَعْلَمُ ۚ وَكَانَ فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكَ عَظِيمًا
113. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сизга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганда эди, улардан бир тоифаси сизни йўлдан оздиришга уриниб қолган эди. Лекин улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сизга эса бирон зиён етказа олмайдилар. (Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссолату вассалом, агар Аллоҳ фазлу марҳамат кўрсатиб, сизни Ўз паноҳида асрамаганида эди, анави хоинлардан бир тоифаси сизни ҳақдан адаштириб, адолатсиз ҳукм чиқаришингизга эришишга уринган бўлардилар. Улар ўзларидан бошқани адаштиролмайдилар. Йўлдан оздиришга уриниш каби касофатлари ўзларига уради. Аллоҳ сизга Қуръон ва суннатни нозил қилиш ҳамда ҳидоят ва нурдан таълим бериш ила сизни Ўз паноҳида асради. Энди улар сизга озор бера олмаслар. Пайғамбарликни ато этиш ва Ўз паноҳида асраш каби Аллоҳнинг сизга бўлган фазлу марҳамати буюк бўлди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing