Sura 4 · Para 5
An-Nisa · 4:101
وَإِذَا ضَرَبْتُمْ فِي الْأَرْضِ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَقْصُرُوا مِنَ الصَّلَاةِ إِنْ خِفْتُمْ أَنْ يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُبِينًا
101. (Эй мўминлар), сафар қилиб бошқа Ерларга борганингизда агар кофирлар фитнасидан қўрқсангиз, намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқишингизнинг гуноҳи йўқдир. Чунки кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир.
____________________
И з о ҳ. «Қаср» намоз деб тўрт ракаатли фарз намозларни икки ракаат қилиб қисқартириб ўқишни айтилади. Қаср намоз ўқиш учун пиёда юрилса камида уч кеча-ю уч кундузда босиб ўтиш мумкин бўлган масофани ният қилиб сафарга чиққан бўлиш керак. Бу масофани уламолар 80-100 чақирим деб белгилаганлар.

Tafsir
Ер юзида сафар қилиб юрганингизда кофирлар тарафидан бирон ёмонлик келиб қолишидан хавфсирасангизлар, (суннатдан олинган далилга кўра, тинчлик пайтида ҳам), тўрт ракатли намозингизни икки ракатга қаср (қисқа) қилиб ўқисангиз, сизга гуноҳ йўқдир. Чунки кофирларнинг сизларга бўлган адовати очиқ-ойдин кўриниб турибди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing