Sura 39 · Para 24
Az-Zumar · 39:47
وَلَوْ أَنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا وَمِثْلَهُ مَعَهُ لَافْتَدَوْا بِهِ مِنْ سُوءِ الْعَذَابِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ وَبَدَا لَهُمْ مِنَ اللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ
47. Агар золим-кофир кимсалар учун Ердаги бор нарса ва у билан бирга яна ўшанинг мислича нарса бўлса, албатта улар Қиёмат Кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша (қўлларидаги бор нарсаларини) тўлов қилиб бериб юборган бўлур эдилар. (Чунки у Кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар — азоблар кўринди.
Tafsir
Ширку маъсиятлар ила ўзига ўзи зулм қилган золимлар ер юзидаги ҳамма бойликлар ва яна шунча бойликларга эга бўлганларида қайта тирилганларидан кейинги азобнинг қаттиқлигидан қутулиш учун ҳаммасини тўлаб юборган бўлардилар. Лекин уларга бу имконият берилмас. Фаразан, шундай бўлган тақдирда ҳам улардан тўловлари қабул қилинмас. Улар Аллоҳ тарафидан ўзлари кутмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турфа азобларга гирифтор бўладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing