Sura 39 · Para 24

Az-Zumar · 39:32

۞ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ كَذَبَ عَلَى اللَّهِ وَكَذَّبَ بِالصِّدْقِ إِذْ جَاءَهُ ۚ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِلْكَافِرِينَ

32. Ахир Аллоҳ шаънига (Унинг шериги ва бола-чақаси бор», деб ёлғон сўзлаган ва Рост — Қуръонни ўзига келиб-етган пайтидаёқ (ўйламай-нетмай) ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ бирон кимса борми?! Ё жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?!

Tafsir

Аллоҳ шаънига шериги бор, жуфти бор, боласи бор каби нолойиқ гап айтган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Пайғамбар алайҳиссаломга келган ваҳийни ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Аллоҳни ва Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатни инкор этган кофирларга жаҳаннамда жой йўқ эканми? Жуда ҳам бор-да.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing