Sura 39 · Para 23

Az-Zumar · 39:3

أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ ۚ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَىٰ إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ

3. (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни, ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ Зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (Қиёмат Кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас.

Tafsir

Огоҳ бўлингизким, ширкдан холи дин Аллоҳникидир. Аллоҳни қўйиб, бутларни, тоғутларни дўст тутганлар эса ўзларича узр айтишиб: "Уларга бизни Аллоҳга яқинлаштиришлари, Унга ҳожатларимизни етказиши ва Унинг ҳузурида бизни шафоат қилишлари учунгина ибодат қиламиз", дейдилар. Аллоҳ Қиёмат куни муваҳҳид мўминлар билан мушрик кофирлар ўртасида ихтилоф қилган ишлари борасида ҳукм қилади. Аллоҳ ширк келтирадиган каззобнинг ҳам, неъматларга нонкўрлик қиладиган кўрнамакнинг ҳам ҳидоят топишига тавфиқ бермас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing