Sura 39 · Para 23

Az-Zumar · 39:22

أَفَمَنْ شَرَحَ اللَّهُ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ فَهُوَ عَلَىٰ نُورٍ مِنْ رَبِّهِ ۚ فَوَيْلٌ لِلْقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمْ مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ ۚ أُولَٰئِكَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ

22. Ахир Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигори томонидан бир нур — ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар!

Tafsir

Аллоҳ қалбини Исломга кенг қилиб қўйган, шу билан ҳидоят топиб, Парвардигори тарафидан ато этилган бир нур ичида бўлган зот қалби Аллоҳни эслашдан қотиб қолган кимса билан баробарми? Улар ҳеч қачон тенг бўлмайдилар. Ҳидоят топганларга нажотга эришсалар, қалблари Аллоҳни эслашдан қотиб қолганлар ҳалокат чоҳига қулайдилар. Ана ўшалар ҳақиқий ҳақ йўлдан озганлардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing