Sura 39 · Para 23
Az-Zumar · 39:10
قُلْ يَا عِبَادِ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا رَبَّكُمْ ۚ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا فِي هَٰذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ ۗ وَأَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةٌ ۗ إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
10. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: «Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун (Охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда сўз ҳижрат ҳақидадир. Парвардигордан қўрқиб, тақводорлик билан яхши амал қилган зотларнинг амаллари зое бўлмаслиги уқтирилиб, энди агар киши ўз ватанида золим ҳоким, ёки носоз тузум сабабли Аллоҳ таолога ибодат қилишдан маҳрум этилса, у ҳолда ўзга юртларга — Аллоҳ таолога бехалал тоат-ибодат қилиш мумкин бўлган жойларга ҳижрат қилиши вожиб бўлиши, зотан Аллоҳнинг Ери кенг эканлиги уқтирилади ва дину-иймон йўлида ўз диёрларидан ҳижрат қилгач, Ватан ҳижрони ва мусофирлик меҳнат-машаққатларига сабр-тоқат қилган кишилар учун беҳисоб ажр-мукофотлар бўлиши ҳақида хабар берилади.

Tafsir
Эй Пайғамбар, Менга ва Пайғамбаримга иймон келтирганларга айтинг: "Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Бу дунёда яхшилик қилганларга шу дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам яхшилик бордир. Бу дунёда ғалаба, соғлик ва бойлик билан тақдирлансалар, охиратда жаннатга ноил бўладилар. Аллоҳнинг ери кенг. Аллоҳга бемалол ибодат қиладиган жой топиш учун ҳижрат қилинглар. Бу ишда сизларга ҳеч қандай монелик йўқ. Сабр қилгувчиларга Қиёмат куни ажру мукофотлар беҳисоб берилур".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing