Sura 38 · Para 23

Sad · 38:37

وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍ

37. Яна барча (баланд қасрларни) бино қилгувчи ва (денгизларнинг қаъридан дурру гавҳарларни топиб чиқувчи) ғаввос шайтонларни (яъни, жинларни) ҳам Сулаймонга бўйинсундириб қўйдик).

Tafsir

Унга шайтонларни ҳам бўйсундириб бердик. Унинг амрига итоат этадиган бўлдилар. Улар орасида бинокорлари ҳам, денгизларга шўнғиб, дуру гавҳарларни олиб чиқадиган ғаввослари ҳам бор.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing