Sura 38 · Para 23
Sad · 38:29
كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ
29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир.
Tafsir
Сизга нозил қилганимиз бу Қуръон кони яхшилик ва фойдадир. Токи, одамлар унинг оятларини тадаббур қилсинлар, маънолари ҳақида фикр юритсинлар. Мунаввар ақл эгалари ундан ибрат, насиҳат олсинлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing