Sura 38 · Para 23
Sad · 38:26
يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُمْ بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَضِلُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا نَسُوا يَوْمَ الْحِسَابِ
26. Эй Довуд, дарҳақиқат, Биз сени Ерда халифа қилдик. Бас, сен (нафс) хоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб кунини (яъни, Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир.
Tafsir
Эй Довуд, диний ва дунёвий ҳукмларни ижро этишинг учун сени ер юзига халифа қилиб тайинладик. Бас, одамлар орасида адолат билан ҳукм юрит. Ҳукм чиқараётганингда ҳавойи нафсга эргашиб, дўстлик, қариндошлик ёки адоват туфайли адолатдан четлаб кетма. Натижада ҳавойи нафс сени тўғри йўлдан оздириб юбормасин. Аллоҳнинг тўғри йўлидан озганлар учун ҳисоб кунини, яъни, қиёмат кунини унутганлари боис қаттиқ азоб бордир. Қиёматни эслаганларида ундан қўрққан ва ҳавойи нафсларига эргашмаган бўлардилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing