Sura 36 · Para 23

Ya-Sin · 36:80

الَّذِي جَعَلَ لَكُمْ مِنَ الشَّجَرِ الْأَخْضَرِ نَارًا فَإِذَا أَنْتُمْ مِنْهُ تُوقِدُونَ

80. У сизлар учун ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилган Зотдир. Бас, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар.

Tafsir

Эй одамлар, у шундай Зотки, сизларга яшил, ҳўл дарахтдан ўтни чиқариб берди. Қарабсизларки, ундан олов ёқиб турибсизлар. Ҳўл дарахтдан ўт чиқариб, икки зид нарсани жамлаган Зот ўликларни тирилтира олмасми?!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing