Sura 36 · Para 23
Ya-Sin · 36:68
وَمَنْ نُعَمِّرْهُ نُنَكِّسْهُ فِي الْخَلْقِ ۖ أَفَلَا يَعْقِلُونَ
68. Биз кимга (узун) умр берсак унинг хилқатини (жисму-жонини) тубан — ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл юргизмайдиларми (яъни, бир кишининг сурат ва сийратида ёш-яланглиги билан қари-қартанглиги ўртасида нақадар катта фарқ борлигини кўриб ибрат олмайдиларми)?!
Tafsir
Кимга ҳаётида узун умр берсак, уни ўта заиф, ночор ҳолга келтирамиз. Шуни ақллари билан бир фикрлаб кўрмайдиларми ва дунёнинг ўткинчи, охиратнинг эса абадий эканини англамайдиларми?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing