Sura 36 · Para 23
Ya-Sin · 36:60
۞ أَلَمْ أَعْهَدْ إِلَيْكُمْ يَا بَنِي آدَمَ أَنْ لَا تَعْبُدُوا الشَّيْطَانَ ۖ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
60. Мен сизларга «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир.
Tafsir
Сизларга йўл кўрсатиб, фармон бериб, пайғамбарларим тили билан: "Эй Одам болалари, шайтонга бўйсуниб, куфру маъсиятлар лойига ботманглар, шайтон сизларга очиқ душмандир", демаганмидим?! Одам қандай қилиб, ўзига очиқ душман бўлиб турган шайтонга итоат этади?!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing