Sura 36 · Para 23
Ya-Sin · 36:39
وَالْقَمَرَ قَدَّرْنَاهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَالْعُرْجُونِ الْقَدِيمِ
39. Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўгандирмиз.
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ой бир ой давомида йигирма саккиз манзил — жойда турли суратда кўрингани сабабли кўзга йигирма саккизта бўлиб туюлади. Сўнгра бир ёки икки кеча кўринмасдан туради-да, кейин яна ўша тартибда такрорланади. Агар қуёш кундузлари оламни нур ва ҳароратга тўлдирса, ой кечаларга ёруғлик бахш этиши билан бирга барча кишилар учун вақт ўлчови бўлиб ҳам хизмат қилади.

Tafsir
Аллоҳнинг бирлигига далолат қилувчи белгилардан яна бири шуки, ҳар кеча ойни бир неча манзилларга кўчиб юрадиган қилдик. Дастлаб кичкина бўлиб кўринади. Сўнг катталашади. Кейин яна кичрайиб-кичрайиб, худди эгик, сариқ ва қадим хурмо бутоғига ўхшаб қолади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing