Sura 36 · Para 23
Ya-Sin · 36:35
لِيَأْكُلُوا مِنْ ثَمَرِهِ وَمَا عَمِلَتْهُ أَيْدِيهِمْ ۖ أَفَلَا يَشْكُرُونَ
35. Токи (одамлар ўша боғларнинг) мевасидан есинлар учун (шундай қилдик). Ҳолбуки, у (мевалар)ни улар (қўллари билан) қилмаган — ясаб олмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
Tafsir
Токи, одамлар Аллоҳ инъом этган ўша боғларнинг меваларидан тановул қилсинлар. Ҳолбуки, бу иш уларнинг ҳаракати билан бўлмаган. Бу неъматлар учун Аллоҳга шукр қилиб, ёлғиз У Зотгагина ибодат қилмайдиларми, пайғамбарларига иймон келтирмайдиларми?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing