Sura 36 · Para 23
Ya-Sin · 36:28
۞ وَمَا أَنْزَلْنَا عَلَىٰ قَوْمِهِ مِنْ بَعْدِهِ مِنْ جُنْدٍ مِنَ السَّمَاءِ وَمَا كُنَّا مُنْزِلِينَ
28. Биз (Ҳабиб ан-Нажжорни ўлдирганларидан) кейин унинг устига (уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бирон қўшин (яъни, азоб фаришталарини) туширмадик, Биз (ҳеч нарса) туширгувчи бўлмадик.
Tafsir
Уни ёлғончига чиқарган ва ўлдирган қавмини ҳалок этишда осмондан фаришталардан иборат қўшинни туширишга ҳожатимиз бўлмади. Бу иш Биз учун жуда осон. Уларнинг ҳалокати учун самодан юборилган бир қичқириқ кифоя қилди. Азоб фаришталарини туширишга ҳожат бўлмади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing