Sura 36 · Para 22
Ya-Sin · 36:20
وَجَاءَ مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ رَجُلٌ يَسْعَىٰ قَالَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُوا الْمُرْسَلِينَ
20. (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг бир чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, бу элчиларга эргашинглар!
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, бу киши шаҳар четида истиқомат қилувчи художўй ва саховатли — бир одам бўлиб, исми Ҳабиб ан-Нажжор эди. У ҳамшаҳарлари ўзларини ҳақ йўлига даъват қилиш учун келган элчиларни ёлғончи қилишиб, ўлдиришмоқчи бўлиб турганларидан хабар топгач, шошганча уларнинг олдига келиб, мазкур оятлардаги сўзларни айтади.

Tafsir
Шаҳарнинг узоқ четидан бир киши қавмининг пайғамбарларни ёғончига чиқариб юборишларидан, уларга таҳдид қилишларидан хавфсираб, шошилиб келди-да, шундай деди: "Эй қавмим, шу пайғамбарлар олиб келган шариатга эргашинглар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing