Sura 36 · Para 22

Ya-Sin · 36:18

قَالُوا إِنَّا تَطَيَّرْنَا بِكُمْ ۖ لَئِنْ لَمْ تَنْتَهُوا لَنَرْجُمَنَّكُمْ وَلَيَمَسَّنَّكُمْ مِنَّا عَذَابٌ أَلِيمٌ

18. Улар дедилар: «Ҳақиқатан, бизлар сизлар ҳақингизда бадгумондамиз. Қасамки, агар (бу сўзларингизни) тўхтатмасангизлар, албатта сизларни тошбўрон қилурмиз ва сизларга биз томондан бир аламли азоб етар».

Tafsir

Шаҳар аҳолиси пайғамбарларга дедилар: "Дарҳақат, биз сизлар ҳақингизда бадгумон бўлдик, сизларни шумоёқлар, деган ўйга бордик. Бизни даъват қилишдан тийилмасангизлар, сизларни аниқ тошбўрон қилиб ўлдирамиз ва аниқ биз тарафимиздан сизларга бир аламли азоб етади".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing