Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:8

أَفَمَنْ زُيِّنَ لَهُ سُوءُ عَمَلِهِ فَرَآهُ حَسَنًا ۖ فَإِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ ۖ فَلَا تَذْهَبْ نَفْسُكَ عَلَيْهِمْ حَسَرَاتٍ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

8. Ахир (қилган) ёмон амали ўзига чиройли кўриниб, уни гўзал (амал) деб ўйлаган кимса (Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилган зот каби бўлурми)?! Зотан, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган ҳунарларини билгувчидир.

Tafsir

Шайтон бир одамга ёмон ишни яхши иш қилиб кўрсатса ва у ўша ишни яхши иш деб эътиқод қилса, шу одам ҳақни ҳақ деб эътиқод қилган киши каби бўладими? Бас, Аллоҳ Ўзи истаган одамни адаштиради, истаган одамни ҳидоят қилади. Уни ҳеч ким ҳеч ишга мажбур қила олмайди. Шундай экан, эй Пайғамбар, адашганлар учун жонингиз ачимасин. Аллоҳ улар қилиб юрган ишларни билиб туради. У Зотга улар қилаётган ишлардан биронтаси ҳам яширин эмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing