Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:43
اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ ۚ وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ ۚ فَهَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا سُنَّتَ الْأَوَّلِينَ ۚ فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَبْدِيلًا ۖ وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَحْوِيلًا
43. Улар Ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. Бас, улар фақат аввалгиларнинг суннатларига (яъни, кўргуликларига) кўз тутмоқдалар, холос (яъни, уларнинг ҳам бошларига аввалги динсизларнинг куни тушар). Бас, сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз ва ҳаргиз Аллоҳ суннатининг айланганини (яъни, азобга мустаҳиқ бўлган кимсалар қолиб, ўзгалар азобланганини) кўрмассиз.
Tafsir
Улар яхши ният билан тўғри мақсаддда қасам ичмадилар. Ер юзида мутакаббирлик қилиш ва одамларни алдаш учун ичдилар. Ёмон макр эса уни қилган маккорлар бошига етади, холос. Энди анави маккор мутакаббирлар Аллоҳнинг ўзгармас қонуниятини кутмоқдаларми?! Яъни, олдингилар ҳалокатга учраганларидек, ўзлари ҳам ҳалок бўлишларини пойлаб ўтирибдиларми?! Аллоҳнинг мутакаббирларни ер билан яксон қилиш борасидаги суннатига-йўлига бадал топа олмассиз. Уларни бошқалар бошига тушадиган қилиб ўзгартириб ҳам бўлмас. Зеро, улар илоҳий барқарор суннатлардир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing