Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:40
قُلْ أَرَأَيْتُمْ شُرَكَاءَكُمُ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَرُونِي مَاذَا خَلَقُوا مِنَ الْأَرْضِ أَمْ لَهُمْ شِرْكٌ فِي السَّمَاوَاتِ أَمْ آتَيْنَاهُمْ كِتَابًا فَهُمْ عَلَىٰ بَيِّنَتٍ مِنْهُ ۚ بَلْ إِنْ يَعِدُ الظَّالِمُونَ بَعْضُهُمْ بَعْضًا إِلَّا غُرُورًا
40. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз (ниманинг шарофати билан илтижо-ибодат қилинишга сазовор бўлдилар?) Сизлар менга кўрсатма берингиз-чи, улар Ердаги бирон нарсани яратганмилар, ёки уларнинг осмонларни (яратишда Аллоҳга) шерикликлари борми, ёхуд Биз уларга бирон китоб ато этдикми-ки, улар ўша (китобдан ўзларининг Бизга шерик эканликлари ҳақида) бирон ҳужжат устида бўлсалар?! Йўқ, у золим кимсалар бир-бирларига («Бутларимиз бизларни шафоат қиладилар», деб) фақат алдовни ваъда қилурлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутларингиз ҳақида хабар беринглар-чи, улар ердан нимани яратганлар? Тоғларини яратганларми? Дарёларини яратганларми? Ҳайвонларини яратганларми? Ё улар осмонларни яратишда Аллоҳга шериклик қилганларми? Ёки уларга Биз бир китоб беганмизмики, шу билан бутларга ибодат қилишлари ҳужжатга асосланган бўлиб қолса? Булардан биронтаси ҳам бўлган эмас. Аксинча, золимлар куфру маъсиятлари ила бир-бирларига фақат алдовни ваъда қиладилар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing