Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:37

وَهُمْ يَصْطَرِخُونَ فِيهَا رَبَّنَا أَخْرِجْنَا نَعْمَلْ صَالِحًا غَيْرَ الَّذِي كُنَّا نَعْمَلُ ۚ أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ ۖ فَذُوقُوا فَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ نَصِيرٍ

37. Улар у жойда: «Парвардигоро, бизларни (бу азобдан) чиқаргин, бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши (амалларни) қилурмиз», деб дод-вой қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди азобларингизни тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!

Tafsir

Улар жаҳаннамда бор овозлари билан: "Парвардигоро, бизни дўзахдан чиқар, Сени рози қилиш ва азобингдан халос бўлиш учун у дунёда олдин қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши амалларни қиламиз", дея дод-фарёд қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло шундай жавоб беради: "Сизларга эслатма оладиган одам эслатма олгудек, кейин тавба қилиб, яхши амаллар қилгудек умр бермадикми?! Сизларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар келмаганмиди? Бас, энди ҳеч қандай ҳужжатингиз ҳам, ҳеч қандай узрингиз ҳам ўтмайди. Энди дўзах азобини татийверинглар! Энди куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилиган золимларга Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган ёки уни енгиллатадиган бирон ёрдамчи, ҳимоячи бўлмас!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing