Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:35
الَّذِي أَحَلَّنَا دَارَ الْمُقَامَةِ مِنْ فَضْلِهِ لَا يَمَسُّنَا فِيهَا نَصَبٌ وَلَا يَمَسُّنَا فِيهَا لُغُوبٌ
35. У Ўз фазлу-марҳамати билан бизларни мангу турадиган бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар».
Tafsir
У шундай Зотки, бизни доимий яшайдиган жой билан таъминлади. Бу ишни бизнинг кучимиз билан эмас, Ўз фазлу марҳамати ила қилди. У ерда бизга ҳеч қандай машаққат ҳам, чарчаш ҳам бўлмайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing