Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:18

وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ ۚ وَإِنْ تَدْعُ مُثْقَلَةٌ إِلَىٰ حِمْلِهَا لَا يُحْمَلْ مِنْهُ شَيْءٌ وَلَوْ كَانَ ذَا قُرْبَىٰ ۗ إِنَّمَا تُنْذِرُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ بِالْغَيْبِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ ۚ وَمَنْ تَزَكَّىٰ فَإِنَّمَا يَتَزَكَّىٰ لِنَفْسِهِ ۚ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ

18. (Қиёмат Кунида) ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас. Агар оғир гуноҳ эгаси бўлган жон (бировни) ўз юки-гуноҳига (яъни, гуноҳининг бир қисмини кўтаришга) чорласа, (гарчи чорлангувчи) яқин қариндоши бўлса-да, у (гуноҳдан) бирон нарса кўтарилмас (яъни, у кунда ҳар ким ўз амали билан машғул бўлиб, ота болага, ака укага қарашга имкон топмас). (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз фақат ғайбдаги (яъни, кўзларига кўринмайдиган) Парвардигордан қўрқадиган ва намозни тўкис адо этган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Ким покдоман бўлса, у фақат ўз (фойдаси) учун покдоман бўлур. Ёлғиз Аллоҳгагина қайтилур.

Tafsir

Бирон гуноҳкор жон бошқа бир гуноҳкор жоннинг гуноҳини кўтара олмайди. Ҳамма фақат ўзининг гуноҳини кўтариб юради. Гуноҳи оғир бир кимса бошқаларни ёрдамга чақирса, ҳатто қариндоши бўлса ҳам унинг гуноҳини кўтаришиб юбора олмайди. Эй Пайғамбар, сиз Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этадиган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Чунки огоҳлантириш фақат ўшаларгагина таъсир қилади. Ким гуноҳлардан, ширкдан покланса, ўзи учун покланади. Чунки бу ишдан фақат ўзи фойда кўради. Аллоҳ унинг тоат-ибодатидан Беҳожат. Қиёмат куни ҳисоб ва жазо ёки мукофот учун қайтиш ёлғиз Аллоҳгадир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing