Sura 34 · Para 22

Saba · 34:49

قُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَمَا يُبْدِئُ الْبَاطِلُ وَمَا يُعِيدُ

49. Айтинг: «Ҳақ — Қуръон келди (ва ботил-динсизлик йўқ бўлди. Энди) ботил (янги динсизликни) бошлай ҳам олмас, (эски динсизликни) қайтара ҳам олмас.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: "Ҳақ - Ислом келди. Ботил эса йўқ бўлди. Унинг на бир асари, на бир куч-қуввати қолди. Энди унинг нуфузи қайтиб келмас".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing