Sura 34 · Para 22
Saba · 34:31
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَنْ نُؤْمِنَ بِهَٰذَا الْقُرْآنِ وَلَا بِالَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ ۗ وَلَوْ تَرَىٰ إِذِ الظَّالِمُونَ مَوْقُوفُونَ عِنْدَ رَبِّهِمْ يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ الْقَوْلَ يَقُولُ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لَوْلَا أَنْتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ
31. Кофир бўлган кимсалар: «Бизлар бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги (китобларга) ҳам ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сиз ўша золим кимсаларни (Қиёмат Кунида) Парвардигор ҳузурида турғизуб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. (Ўшанда) бечора саналган (яъни, эргашувчи бўлган) кимсалар, мутакаббир кимсаларга (яъни, ўз пешволарига): «Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубҳасиз, мўминлар бўлур эдик», десалар,
Tafsir
Аллоҳга куфр келтирганлар: "Муҳаммад ўзига нозил қилинганлигини иддао қилаётган бу Қуръонга ҳам, олдинги самовий китобларга ҳам иймон келтирмаймиз", дедилар. Эй Пайғамбар, Қиёмат кунида золимларнинг Парвардигорлари ҳузурида ҳибсга олиниб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. Ҳаммаси бир-бирини айблаб, жавобгарликни ўзидан бошқасига ағдаришга уринади. Бу дунёда тобе бўлиб юрган бечоралари ҳожаларига қараб: "Сизлар бизни йўлдан урмаганингизда эди, биз Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган бўлар эдик", деб қоладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing