Sura 34 · Para 22

Saba · 34:3

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَا تَأْتِينَا السَّاعَةُ ۖ قُلْ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتَأْتِيَنَّكُمْ عَالِمِ الْغَيْبِ ۖ لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَلَا أَصْغَرُ مِنْ ذَٰلِكَ وَلَا أَكْبَرُ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ

3. Кофир бўлган кимсалар «Бизларга (Қиёмат) соати келмас», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, шак-шубҳасиз, у (яъни, Қиёмат) сизларга келур. Осмонлар ва Ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан маҳфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмиши — Лавҳул-Маҳфузда у) мавжуд бўлур».

Tafsir

Аллоҳга куфр келтирганлар: "Бизга Қиёмат келмас", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Йўқ! Аллоҳга қасамки, у аниқ келади. Лекин унинг қачон келишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Қиёматга алоқадор ғайб ишларини ҳам, бошқа нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон зарра ҳам, бир чумоли ҳам, шулардан кичикроқ нарса ҳам, каттароқ нарса ҳам У Зотнинг эътиборидан четда қолмас. То Қиёматгача бўладиган ишларнинг ҳаммаси Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилган.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing