Sura 34 · Para 22

Saba · 34:23

وَلَا تَنْفَعُ الشَّفَاعَةُ عِنْدَهُ إِلَّا لِمَنْ أَذِنَ لَهُ ۚ حَتَّىٰ إِذَا فُزِّعَ عَنْ قُلُوبِهِمْ قَالُوا مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ ۖ قَالُوا الْحَقَّ ۖ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْكَبِيرُ

23. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни, ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар). То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач, улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни, шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк Зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар).

Tafsir

Аллоҳ таолонинг даргоҳида ҳеч кимнинг шафоати ўтмайди. Ўзи изн берганларгина бундан мустасно бўлади. Аллоҳ Ўзи рози бўлган зотгагина шафоат қилишига изн беради. Аллоҳ Улуғдир. Улуғлигининг бир кўриниши шундаки, У самода гапирса, фаришталар эгилиб, қанотларини қоқиб юборадилар. Уларнинг қалбларидан қўрқув кетаганидан кейин Жаброил алайҳиссаломдан: "Парвардигорингиз нима деди?", деб сўрайдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Ҳақни", деб жавоб беради. У Ўз зотию қаҳрида Олийдир. У Улуғдирки, ҳамма нарса Унинг олдида майдадир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing