Sura 34 · Para 22

Saba · 34:18

وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ الْقُرَى الَّتِي بَارَكْنَا فِيهَا قُرًى ظَاهِرَةً وَقَدَّرْنَا فِيهَا السَّيْرَ ۖ سِيرُوا فِيهَا لَيَالِيَ وَأَيَّامًا آمِنِينَ

18. Биз улар билан Ўзимиз баракотли қилган (Шом) қишлоқ-шаҳарларининг орасида кўриниб турадиган (яъни, бир-бирига яқин) қишлоқларни барпо қилиб (қўйган) ва улар орасида юриш (масофаси)ни ҳам ўлчаб-белгилаб (уларга): «Бу (қишлоқларда) кечалари ҳам, кундузлари ҳам тинч-омон юраверинглар», (деган эдик).

Tafsir

Ямандаги Сабаъ аҳолиси билан Ўзимиз баракотли қилиб қўйган Шом шаҳарлари орасида бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилдик. Юриш йўлларини белгилаб қўйдик. Бир қишлоқдан иккинчисига, то Шомгача машаққатсиз бора оладиган бўлдилар. Уларга шундай дедик: "У ерларда кечаси ҳам, кундузи ҳам душманга дуч келиб қолиш, оч қолиш, чанқаб қолиш каби хавфу хатарлардан холи, тинч-омон ҳолда истаганингларча юраверинглар".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing