Sura 34 · Para 22
Saba · 34:13
يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاءُ مِنْ مَحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَاسِيَاتٍ ۚ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا ۚ وَقَلِيلٌ مِنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ
13. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта) лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. «(Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг шукронаси учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир».
Tafsir
Жинлар Сулаймонга масжидлар, қасрлар, ҳайкаллар, ҳовуздек катта лаганлар, қимирламай турадиган мустаҳкам, вазмин қозонлар каби истаган нарсасини ясаб берардилар. Уларга дедик: "Эй Довуд хонадони, Аллоҳ сизларга ато этган неъматларга шукр қилинглар. Бандаларим орасида берган неъматларимга шукр қиладиганлари кам".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing