Sura 33 · Para 21

Al-Ahzab · 33:6

النَّبِيُّ أَوْلَىٰ بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ۖ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ ۗ وَأُولُو الْأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَىٰ بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللَّهِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ إِلَّا أَنْ تَفْعَلُوا إِلَىٰ أَوْلِيَائِكُمْ مَعْرُوفًا ۚ كَانَ ذَٰلِكَ فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا

6. Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар. Аллоҳнинг китобида қариндош-уруғлар (меросхўрликда) бир-бирларига (қон-қариндош бўлмаган) мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақдорроқдирлар. Магар сизлар (диний) дўстларингизга (уларни ўзингиз учун ворис қилишлик билан) яхшилик қилмоғингиз (жоиздир). Бу — Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) битиб қўйилган (ҳукмдир).

Tafsir

Пайғамбар Муҳаммада алайҳиссалом мўминларга кимнинг номи билан чақириш бобида уларнинг ўзларидан ҳам ҳақлироқдир. Гарчи уларнинг диллари бошқасига мойил бўлса-да. У зотнинг аёллари эса ҳамма мўминларга оналар мақомидадир. Пайғамбар алайҳиссалом вафотидан кейин у кишининг аёлига уйланиш ҳаром. Мерос масаласида мўминлар муҳожирлардан кўра қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар. Аллоҳнинг ҳукми шундай. Исломнинг бошланишида қариндош бўлмаганлар ҳам ўзаро бир-бирларидан мерос олганлар. Кейин бу ҳукм бекор қилинган. Лекин, эй мўминлар, ўз дўстларингизга бирон эҳсон ёки васият орқали яхшилик қилсангизлар бўлаверади. Бу ҳукм Лавҳул-Маҳфузда битиб қўйилгандир. Унга амал қилиш вожиб.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing