Sura 33 · Para 22

Al-Ahzab · 33:51

۞ تُرْجِي مَنْ تَشَاءُ مِنْهُنَّ وَتُؤْوِي إِلَيْكَ مَنْ تَشَاءُ ۖ وَمَنِ ابْتَغَيْتَ مِمَّنْ عَزَلْتَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكَ ۚ ذَٰلِكَ أَدْنَىٰ أَنْ تَقَرَّ أَعْيُنُهُنَّ وَلَا يَحْزَنَّ وَيَرْضَيْنَ بِمَا آتَيْتَهُنَّ كُلُّهُنَّ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا فِي قُلُوبِكُمْ ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَلِيمًا

51. Сиз (аёлларингиздан) ўзингиз хоҳлаган аёлни қолдириб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга ҳамхона қилурсиз. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан бирон аёлни (ўзингизга яна ҳамхона қилишни) истасангиз сизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмас. Бу (яъни, аёлларингизга қиладиган муомалангизда сизга ихтиёр бериб қўйишимиз), уларнинг кўзлари қувонишига, ғамгин бўлмасликларига ва сиз уларга ато этган нарсага барчалари рози бўлишларига яқинроқ (йўлдир). Аллоҳ сизларнинг дилларингиздаги сирларингизни (ҳам) билур. Аллоҳ билгувчи ва ҳалим бўлган Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, сиз улардан ўзингиз хоҳлаганингизни четлатиб, бирга бўлмаслигингиз, хоҳлаганингизни ўзингизга олиб, ҳамхона бўлишингиз мумкин. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан биронтасини истасангиз, сизга гуноҳ бўлмас. Сизга берилган бу ихтиёр ва кенглик уларнинг кўзлари қувонишига, ғам чекмасликларига ва сиз уларга берган нарсага барчалари рози бўлишларига яқинроқдир. Эй эркаклар, Аллоҳ айрим аёлларни қўйиб, бошқа айрим аёлларга мойил бўлаётганингизни яхши билади. У Зот бандаларининг ҳамма ишларидан воқиф. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. У Ҳалим Зотдир. Шояд, тавба қилиб қолсалар, дея жазони тезлаштирмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing