Sura 33 · Para 22

Al-Ahzab · 33:45

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا

45. Эй пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни (Қиёмат Кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юборгандирмиз.

Tafsir

Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни одамларга рисолатни етказганингиз ҳақида гувоҳлик берувчи, мўминларга Аллоҳ тайёрлаб қўйган жаннат ҳақида хушхабар элтувчи, кофирларни эса улар учун тайёрлаб қўйилган азобдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing