Sura 33 · Para 22
Al-Ahzab · 33:40
مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ وَلَٰكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ ۗ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا
40. Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган Зотдир.
Tafsir
Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмас. У Зайднинг отаси эмаски, унинг талоқ қилган хотинига уйланиши ҳаром бўлса. Лекин у Аллоҳнинг одамларга юборган пайғамбари ва набийлар хотами. Ундан кейин пайғамбар келмайди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи бўлди. Бандаларининг бирон иши У Зотдан яширин қола олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing