Sura 33 · Para 21
Al-Ahzab · 33:4
مَا جَعَلَ اللَّهُ لِرَجُلٍ مِنْ قَلْبَيْنِ فِي جَوْفِهِ ۚ وَمَا جَعَلَ أَزْوَاجَكُمُ اللَّائِي تُظَاهِرُونَ مِنْهُنَّ أُمَّهَاتِكُمْ ۚ وَمَا جَعَلَ أَدْعِيَاءَكُمْ أَبْنَاءَكُمْ ۚ ذَٰلِكُمْ قَوْلُكُمْ بِأَفْوَاهِكُمْ ۖ وَاللَّهُ يَقُولُ الْحَقَّ وَهُوَ يَهْدِي السَّبِيلَ
4. Аллоҳ бирон кишининг ичида икки юрак қилган эмасдир, (шунингдек) сизлар зиҳор қиладиган хотинларингизни ҳам сизларга она қилган эмас ва асранди болаларингизни ўз болаларингиз қилган эмасдир. Бу (яъни, хотинларингизни «она» дейишларингиз, асрандиларингизни «бола» дейишларингиз) сизларнинг оғизларингиздаги сўзингиздир. Ёлғиз Аллоҳ ҳақиқатни айтур ва Унинг Ўзи (ҳақ) йўлга ҳидоят қилур.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда икки масала хусусидаги Аллоҳнинг ҳукми баён қилинди: Биринчиси «Зиҳор» масаласи бўлиб, бу ибора арабларнинг истилоҳида киши ўз хотинига «сен менга онамнинг бадани каби ҳаромсан», дейишини англатади. Одатда, улар бу сўзлар айтилган хотин онага айланиб қолади, демак, энди у билан яшаш мумкин эмас, деб ҳисоблар эдилар. Қуръон уларнинг бу гумонлари нотўғри эканлигини уқтиради. Фикҳ — қонуншунослик китобларида юқоридаги сўзларни айтган кишилар ушбу нолойиқ сўзлари учун маълум тартибда каффорат — жарима тўлаб, никоҳларидаги хотинлари билан яшайверишлари жоиз эканлиги айтилади. Иккинчи масала: Асранди бола Шариати Исломийя ҳукмича ҳар тарафлама пушти камардан бўлган бола каби бўлмаслиги ҳақидадир. Бу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ўғил қилиб олган Зайд бинни Хориса ҳақида нозил қилинган бўлиб, сура давомида бу мавзуга яна қайтилади.

Tafsir
Аллоҳ бирон кишининг ичида икки юрак қилмагани каби хотинларни худди оналардек маҳрам қилган эмас, асранди болаларни эса ўз пушти камаридан бўлгандек фарзанд қилган эмас. Зиҳор - эрнинг ўз хотинини ўзига маҳрам қилиб олишидир. Ўғил қилиб олиш ҳам жоҳилият одатларидан бўлиб, уни Ислом бекор қилди. Бу икки иш оғзингиздаги таги пуч гаплардир. Зеро, ҳеч қачон хотин она бўлолмайди, асранди эса чин ўғил. Ҳақни Аллоҳ айтур ва унга итоат этилур. Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган ҳам Аллоҳдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing