Sura 33 · Para 22

Al-Ahzab · 33:33

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَىٰ ۖ وَأَقِمْنَ الصَّلَاةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا

33. Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни, бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос.

Tafsir

Уйда ўтиринглар, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманглар. Исломдан олдинги аёллар каби эркакларни ўзингизга ром этиш учун гўзаллигингизни кўз-кўз қилманглар. Намозни тўкис адо этинглар. Молларингизнинг закотини беринглар. Аллоҳ ва Расулига итоат қилинглар. Аллоҳ сизларни озордан ва ёмонликдан асрашни, разолатлардан батамом тозалаб, гўзал хулқлар ила безашни истайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing