Sura 33 · Para 21

Al-Ahzab · 33:27

وَأَوْرَثَكُمْ أَرْضَهُمْ وَدِيَارَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ وَأَرْضًا لَمْ تَطَئُوهَا ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرًا

27. Ва сизларни уларнинг ерларига, ҳовли-жойларига, молу мулкларига ва (ҳали) сизларнинг оёқларингиз етмаган ерларга ворис қилди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Бу икки оят Бану Қурайза номли яҳудий қабиласи ҳақида нозил қилингандир. Бу қабила илгари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом билан бир-бирларига қарши урушмаслик ҳақида битим тузган эди. Кофир фирқалар мўминларга қарши юриш қилганларида эса улар ўртадаги битимни хиёнаткорона бузиб, фирқаларга қўшилиб олдилар. Шунинг учун у фирқалар қайтиб кетганларидан кейин мусулмонлар Бану Қурайза қабиласини қуршовга оладилар ва улар яшириниб олган қалъаларидан чиқиб таслим бўлишга мажбур бўладилар. Шунда улардан бир қанчаси қатл қилиниб, қолганлари мусулмонлар томонидан асир олинади ва ер-мулклари мусодара қилинади.

Tafsir

Аллоҳ уларни ҳалок қилганидан кейин сизларни уларнинг экинзорларига, боғларига, уй-жойларига, мол-дунёларига ҳамда ҳали қадамингиз етмаган Хайбар ерига эга қилди. Яқинда уни ҳам қўлга киритасизлар. Бу мўминларга берилган ваъда ва хушхабардир. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing