Sura 33 · Para 21
Al-Ahzab · 33:25
وَرَدَّ اللَّهُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِغَيْظِهِمْ لَمْ يَنَالُوا خَيْرًا ۚ وَكَفَى اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ الْقِتَالَ ۚ وَكَانَ اللَّهُ قَوِيًّا عَزِيزًا
25. Аллоҳ кофирларни (яъни, фирқаларни) хафа ҳолларида қайтарди. Улар бирон яхшилик фойдага эришмадилар. Аллоҳ мўминларга жанг тўғрисида кифоя қилди (яъни, осмондан шамол ва фаришталар юбориб, мўминларни жангсиз ғолиб қилди). Аллоҳ кучли, қудратли бўлган Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ Қурайш ва Ғатафонни муродига етказмади. Мўминларни қириб ташлаш ҳақидаги режалари амалга ошмасдан, шармандаларча ортга чекиндилар. Мўминларга Аллоҳнинг Ўзи етарли мададкор бўлиб, ғаним устига шамолни ва фаришталардан иборат қўшинни юборди. Аллоҳ Қудратли, Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing