Sura 33 · Para 21

Al-Ahzab · 33:23

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

23. Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни, шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ.

Tafsir

Мўминлар орасида Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга берган аҳдига сабру матонат билан вафо қиладиган содиқ кишилар бор. Улардан айримлари Аллоҳ йўлида жон бердилар. Айримлари эса шаҳидликни кутиб яшаяптилар. Бундай мўминлар мунофиқларга ўхшаб берган аҳдларига вафосизлик қилмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing