Sura 33 · Para 21
Al-Ahzab · 33:16
قُلْ لَنْ يَنْفَعَكُمُ الْفِرَارُ إِنْ فَرَرْتُمْ مِنَ الْمَوْتِ أَوِ الْقَتْلِ وَإِذًا لَا تُمَتَّعُونَ إِلَّا قَلِيلًا
16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга бирон фойда бермас, (яъни, фақат ажалларингиз битгунича ўлимдан қочишларингиз мумкин) демак, сизлар жуда оз (яъни, ажалларингиз етгунча) фойдаланурсизлар, холос.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анавиларга айтинг: "Ўлимдан қўрқиб, жангдан қочганингизнинг фойдаси йўқ. Чунки ажаллар аниқ белгилаб қўйилган. Ажалингиз етмаган тақдирда ҳам бу дунё ҳаётидан жуда оз фойдалана оласиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing