Sura 33 · Para 21

Al-Ahzab · 33:1

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللَّهَ وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا

1. Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг ва кофир, мунофиқ кимсаларга бўйинсунманг! Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинг. Ёлғиз Ундангина қўрқинг. Кофир ва мунофиқларнинг ҳавойи нафсларига итоат этманг. Аллоҳ уларнинг макру найрангларини билиб туради. У Ўзининг яратиши ва тадбир қилишида ҳар ишни ҳикмат билан қиладиган Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing