Sura 32 · Para 21

As-Sajdah · 32:26

أَوَلَمْ يَهْدِ لَهُمْ كَمْ أَهْلَكْنَا مِنْ قَبْلِهِمْ مِنَ الْقُرُونِ يَمْشُونَ فِي مَسَاكِنِهِمْ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ ۖ أَفَلَا يَسْمَعُونَ

26. Ахир уларга (яъни, мушрикларга) Биз улардан илгари қанча аср-авлодларни ҳалок қилганимиз ва ўзлари ўшаларнинг масканларида юрганлари маълум эмасми?! Албатта бунда оят-ибратлар бор-ку! Ахир улар англамайдиларми?!

Tafsir

Кўрмаяптилармики, улардан олдин қанча авлодларни, умматларни ҳалок этдик? Мана, улар ўшаларнинг уй-жойларида юрибдилар-ку? Ибрат олмайдиларми? Ўша авлодларнинг куфру маъсиятлар туфайли ҳалокатга учрашида Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарлар ҳақ эканига белгилар бор. Шундай экан, Аллоҳнинг оятларига қулоқ солиб, кўзларини очмайдиларми?

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing