Sura 32 · Para 21

As-Sajdah · 32:20

وَأَمَّا الَّذِينَ فَسَقُوا فَمَأْوَاهُمُ النَّارُ ۖ كُلَّمَا أَرَادُوا أَنْ يَخْرُجُوا مِنْهَا أُعِيدُوا فِيهَا وَقِيلَ لَهُمْ ذُوقُوا عَذَابَ النَّارِ الَّذِي كُنْتُمْ بِهِ تُكَذِّبُونَ

20. Фосиқ бўлган кимсаларнинг маъволари — борар жйлари эса дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзларингиз ёлғон деган дўзах азобини тотингиз», дейилур.

Tafsir

Куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоатсизлик қилганларга эса Қиёмат куни тайёрлаб қўйилган жой дўзах бўлади. Унда абадий қоладилар. Қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: "Дўзах азобини тотинглар. Пайғамбарларингиз ундан огоҳлантирган пайтида қулоқ солмасдан, уни ёлғон, деган эдингиз".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing