Sura 31 · Para 21

Luqman · 31:8

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتُ النَّعِيمِ

8. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун ноз-неъмат боғлари бордир.

Tafsir

Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилган зотларга эса наим жаннатлари бордир. У ерларда Аллоҳ ҳозирлаб қўйган ноз-неъматлардан баҳраманд бўладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing