Sura 31 · Para 21

Luqman · 31:22

۞ وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰ ۗ وَإِلَى اللَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ

22. Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам халқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда ёлғиз Аллоҳга борур.

Tafsir

Ким ихлос билан, амалларни пухта бажариш билан Аллоҳга юзланса, демак, у нажотга олиб борадиган пухта арқонни маҳкам ушлабди. Ҳамма ишлар алал-оқибатда Аллоҳга қайтади. Жазони ҳам, мукофотни ҳам ёлғиз Аллоҳ беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing