Sura 30 · Para 21

Ar-Rum · 30:8

أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا فِي أَنْفُسِهِمْ ۗ مَا خَلَقَ اللَّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَجَلٍ مُسَمًّى ۗ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ بِلِقَاءِ رَبِّهِمْ لَكَافِرُونَ

8. Ахир улар ўзларича Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат ҳақ (қонун) ва белгиланган муддат билан яратганини (демак ўша муддат битгач, дунё тугаб, Охират бошланишини) тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, бу одамлардан кўпчилик қайта тирилиб, Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчидирлар.

Tafsir

Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўзлари ҳақида, Аллоҳ уларни қандай яратгани ва расо қилгани ҳақида фикр юритмайдиларми? Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бежиз яратмаган. Уларни ҳақ билан яратган ва шу дунёда қанча муддат қолишларини аниқ белгилаб қўйган. Кўп одамлар қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў келишни инкор қиладилар. Шунинг учун улар Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш билан ўлимдан кейинги ҳаётга тайёргарлик кўрмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing