Sura 30 · Para 21
Ar-Rum · 30:4
فِي بِضْعِ سِنِينَ ۗ لِلَّهِ الْأَمْرُ مِنْ قَبْلُ وَمِنْ بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ
4. Бир неча йил ичида. Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар.
Tafsir
Уч йил билан ўн йил орасида. Рум ғалабасидан олдинги ишлар ҳам, ундан кейинги ишлар ҳам ҳаммаси Аллоҳнинг измидадир. Рум Форс устидан ғалабақилган кунда мўминлар хурсанд, шод бўладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing