Sura 30 · Para 21
Ar-Rum · 30:30
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا ۚ فِطْرَتَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا ۚ لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
30. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда таъкидланишича, Ислом табиий хилқат динидир. Ҳадиси шарифда айтилишича, «Ҳар бир бола табиий хилқатда — Исломда дунёга келур. Сўнг уни ота-онаси ё яҳудий қилурлар, ё насроний қилурлар ва ё мажусий қилурлар». Демак, инсон ҳар икки дунёда ҳам руҳан, ҳам жисмонан бахтли-саодатли бўлиши учун ўзининг яралган табиий хилқатидан — Исломидан ажралмаслиги лозим экан.

Tafsir
Эй Пайғамбар, сиз ҳам, сиз билан бирга бўлганлар ҳам юзларингизни Аллоҳ буриб қўйган дин тарафга буринглар. Бошқа ҳамма динлардан юз ўгиринглар. Аллоҳ инсонларни Ислом дини билан табиатлантирган. Сизлар ҳам айнан мана шу табиийлик дини сари юз буринглар. Аллоҳнинг яратганларини ўзгартириб бўлмас. Ҳеч бир қинғирлиги йўқ энг тўғри дин мана шу. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing